Поиск
RUUZ

Политика

Самарқандда ЛиДеП депутатининг ХДП раиси бўлишига изоҳ берилди

ХДП Марказий Кенгаши ўз баёнотида Б. Насриевнинг партия аъзолигини танлаши шахсий ҳуқуқи эканлигини эслатди. У тегишли тартибда ХДПга аъзо бўлган.

744views0replies
0

ХДП

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Самарқанд вилоят кенгаши раислигига ЛиДеП депутати сайлангани бўйича расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси лавозимида фаолият юритаётган Б. Насриевнинг ихтиёрий равишда партия аъзолигини танлаши унинг шахсий ҳуқуқи ҳисобланади.
Б. Насриев раисликка сайланишидан аввал жорий йилнинг февралида Халқ демократик партияси аъзолигига қабул қилинган ва тегишли аъзолик гувоҳномасини олган.
“Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг тегишли қарори билан Б. Насриев ЛиДеП гуруҳи аъзолигидан чиқарилган бўлиб, бугунги кунда депутат сифатидаги фаолиятини ҳам амалга ошириб келмоқда”, - дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, ХДП Самарқанд вилоят Кенгашининг айрим ходимлари ушбу ҳолатни ХДПнинг ички қоидаларига зидлигини маълум қилганди.
744views0replies
0

Комментарии