• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 7 мая 2021

Сурхондарёда Damas ҳайдовчиси йўл четидаги 3 пиёдани уриб, қочиб кетди

ЙТҲ оқибатида уларнинг икки нафари шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи ушланиб, унга нисбатан жиноий иш очилди.

1061
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 6 май куни соат 22:45 ларда Шеробод туманидан ўтган 4-Н 601 автомобиль йўлида 31 ёшли П.С. бошқарувидаги “Дамас” билан йўлнинг ўнг томон чеккасидан кетаётган уч нафар пиёдани уриб юборган ва пиёдаларга ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетган.

ЙТҲ натижасида С.А., Ю.О. ва Н.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай С.А. ва Ю.О.лар шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича “Тўсиб ушлаш” режаси амалга оширилган ва ҳайдовчи П.С. қўлга олинган. У тегишли ҳужжатларсиз “Дамас”ни бошқаргани учун қочиб кетганлиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди ва 117-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1061
0