• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 мая 2021

Давлат солиқ қўмитаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги суд иши тўхтатилди

Томонлар учрашиб, масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилган.

1083
0
Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев учрашди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади бирлиги, яъни Ўзбекистон тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди. 

Қайд этилишича, масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Расул Кушербаев устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритганди.  

Солиқчилар депутат 4,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарар етказганини билдирганди.

1083
0