Излаш
RUUZ

Жамият

Солиқчилар Расул Кушербаевни судга берди

Бунга депутатнинг соҳа ходимлари ҳақида айтган танқидий гаплари сабаб бўлган.

1398views0replies
0

uzlidep.uz

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Бунга Р. Кушербаевнинг солиқ органлари фаолиятига нисбатан билдирган гаплари сабаб бўлган.
Депутат: “...оддий солиқ қўмитасининг ходими ёки мутахассиси юк хати нима учун керак бўлишини, хатто у шунчалик билмайдими ё тадбиркорлар, ё одамлар шунчалик аҳмоқ деб ўйлайдимики, ўзини қилаётган ишини нотўғримаслигини исботлаши учун далил сифатида юкхатини кўрмоқчи...
...пасткашлик бўлса шунчалик бўладики, солиқ ходими тадбиркордан юк-хатигача сўраяпти, уйидаги туалетная бумагани қанақасини ишлатишини ҳам сўрамабдида...
...солиқ органлари айланиб, ўгирилиб тадбиркорни айбдор деб топишим керак деган принципда ишлаяпти...” дея солиқ органлари ходимларини асоссиз айблаган. 
“У ушбу хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органлари ходимлари ишчанлик обрўсига путур етказган”, - дейилади Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига 4,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарар етказган. Ушбу маънавий зарар ундирилгач, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилади.
1398views0replies
0

Изоҳлар