• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 18 мая 2021

Ўзбекистонда электромобилларни сотиб олиш ва олиб кириш учун йиғим олиб ташланмоқда

Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

3038
0
Megawatt Motors / Иллюстрация

Электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлаш олиб ташланмоқда.

Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Бундан мақсад коронавирус пандемияси ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадларини кўпайтириш эканлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил учун автотранспорт йиғимлари жорий, яъни 2020 йил учун белгиланган миқдорда тасдиқланганди.

Аввалроқ, “Ўзавтосаноат” корхоналари фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, жорий йил 1 июндан  электромобилларга янги давлат рақами берилади.

3038
0