Излаш
RUUZ

Жамият

Электромобилларга янги давлат рақами берилади

ИИВ электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини татбиқ қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

808views0replies
0

ИИВ

ИИВ томонидан эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Лойиҳада 2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун янги давлат рақамини беришни бошлаш кўзда тутилган. 1 июнгача расмийлаштирилган электромобиллар янги давлат рақамига бепул алмаштириб берилади. 
Электромобиллар учун янги давлат рақамлари икки турда – жисмоний ва юридик шахслар учун берилади.
Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон байроғи ва “UZ” ҳарфлари бўлади.
808views0replies
0

Изоҳлар