Golden House хонадонларни харид қилиш учун манфаатли шартлар тақдим этмоқда: байрамлар муносабати билан ноёб чегирмалар, муддатли тўлов асосида харид қилиш ва ипотека кредитидан фойдаланиш имконияти.
Пойтахнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланган Британия квартали Greenwich қурилишнинг биринчи босқичидаги дастлабки иккита бинони фойдаланишга топшириш арафасида. Бу онга оз қолди, яқин орада хонадон эгалари ўзларининг янги уйларига кўчиб келадилар, кечки пайтлар деразалардан илиқ ёруғлик нур сочади, ҳовлиларда эса болалар кулгиси янграшни бошлайди.
Мажмуа аҳолиси ва меҳмонларини оқ ва қизил ранглар билан бойитилган замонавий фасадлар қарши олади. Greenwich биносининг қизил ғиштли деворлари эса оригинал нақшлар билан бойитилган. Очиқ ишлов берилган декоратив элементлари яна бир муҳим функцияга эга, яъни миллий услубдаги панжаралар хонадонни қуёш тафтидан ҳимоя қилади. Умуман олганда, мажмуанинг фасад қисми жуда ёрқин ва замонавий кўринишга эга.
Британия квартали асосан оилавий яшаш учун мўлжаллангани боис ҳам хонадонлар хилма-хиллигига эътибор қаратилган. Улар тоифалар бўйича, майдон ҳажми ҳамда режалаштириш ечимига кўра бир-биридан фарқланади. “Бизнес” ҳамда “комфорт” тоифаларидан ташқари хонадон соҳиблари ностандарт ечимларни, яъни катта квадрат майдонига эга ва юқори қаватида мансардаси бўлган дуплекс форматидаги хонадонларни танлашлари мумкин.
Комфорт тоифасига мансуб хонадонлар эса мижозларга тўлиқ таъмирланган ҳолатда фойдаланишга топширилади. Уларда қулай тарҳлар кўзда тутилган ва сифатли материаллар асосида таъмир ишлари бажарилган. Кенг хоналар йирик ҳажмдаги мебелларни ҳам мақбул жойлаштириш имконини беради, ҳар томонлама пухта ўйлаб ўрнатилган алоқа тизимлари (розеткалар) хонадон соҳибларига бирмунча қулайлик яратади.
Бизнес тоифасига мансуб хонадонлар таъмирсиз, эркин режалаштириш ечимлари билан фойдаланишга топширилади ва унда қуйидагилар кўзда тутилади: кириш эшиги ва деразалар, хоналараро деворлар, гипсокартонли шифтлар, радиаторлар ва иситиш қозони. Бу хонадон соҳибларининг тасаввурини намойиш қилиш орқали яшаш жойларини мустақил жиҳозлаш имконини беради.
Британия кварталининг биринчи босқичидаги янги уйлар – замонавий, шинам, экологик жиҳатдан тоза. Ғиштли иморат фасадлари эса қишда иссиқлик, ёзда салқинликни таъминлайди. Хонадонлар жойлашуви ҳар бир бурчакни шамоллатиш ва ҳавосини тозалаш имконини беради. Усти ёпиқ балконлар эса автомашиналар кўринмайдиган сояли ҳовлига туташган. Бундай концепция болаларнинг ҳовлида хавфсиз ўйнашлари ҳамда деразалардан уйга фақат тоза ҳаво кириши учун махсус ишлаб чиқилган.
Greenwich ёпиқ турдаги оилавий квартали борган сари ҳақиқий маънодаги муҳташам ҳудудга айланиб бормоқда. Айтиш мумкинки, бу ерда барчаси ажойиб: меъморчилик ечимлари ҳам, ҳовлини безатиш услуби ҳам, хонадон соҳиблари — бўлажак қўшниларингиз ҳам. Яқин кунларда тайёр ҳолда ўз эгаларига топширилувчи мажмуа жуда тез фурсатларда сотиб бўлинмоқда ва қурилишнинг биринчи босқичидаги муҳташам хонадонни харид қилиб олиш учун имконият ҳозирча бор. Шунингдек, 3 ёки 4 хонали хонадонларни харид қилиш учун махсус фойдали таклифлар мавжуд. Уч хонали хонадон — болали оила учун энг мақбул ечимдир. Тўрт хонали хонадон эса кўп фарзандли оилалар орасида катта талабга эга. Майдон ва тарҳларнинг турли шаклларининг мавжудлиги сизга энг мақбул бўлган вариантни танлаш имконини беради.
Савдо офисига ташриф буюринг, шоурумни томоша қилинг, орзу қилган уйингиз қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида тасаввур ҳосил қилинг ва махсус таклифлардан фойдаланиб қолинг!
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй
Мўлжал: Orient Finans Bank, «Новомосковская» ТЖМ.
Greenwich савдо офиси: Миробод тумани, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси.
Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи.
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11
Сайт: greenwich.uz
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқлари асосида