Сенат Кенгаши йиғилишида “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Жорий йил апрелида Ҳукумат комиссияси томонидан балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлашга кетадиган маблағ миқдори (126 млрд сўм) ҳисоблаб чиқилган.
Сенат Кенгаши ушбу пулларни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни “Сардоба иши” айбдорларига суд ҳукми ўқилганди. Судланувчилардан “Сардоба” сув омбори ўпирилиши натижасида етказилган зарарларни ундириш белгиланганди.