Излаш
RUUZ

Криминал

“Сардоба иши” айбдорларига суд ҳукми ўқилди

Сардоба сув омборидаги техноген офат ортидан жами 17 кишига суд ҳукми ўқилди.

1824views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчиларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра,
М. Холматов (“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
С. Руднев (“UzGIP” МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
С. Абдуназаров (“Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
Б. Асадов (“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган) узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
Л. Тожиддинов (“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
К. Рўзиев (“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК директори лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
А. Шукуров (“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
И. Каттабеков (“Одам дубл” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.
Ў. Хамраев (“Омад дубл” МЧЖ бош муҳандиси лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Мамиров (“Омад дубл” МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
С. Муродулоев (“Sariosiyo qurilish” МЧЖ директори лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
А. Муродуллаев (“Sariosiyo qurilish” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ф. Махмудов (“Trans servis kompleks” МЧЖ директори лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
З. Жабборов (“Trans servis kompleks” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Кучкаров (Сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари васувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) БҲМнинг 100 баравари миқдорида 22 300 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 126 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ 6 865 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
Ф. Данабоев (“Сардоба” сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
С. Каххоров (“Сардоба” сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бош муҳандиси лавозимида ишлаган) узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шунингдек, судланувчилардан ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш оқибатида ҳамда “Сардоба” сув омбори ўпирилиши натижасида етказилган зарарларни ундириш чоралари белгиланди.
1824views0replies
0

Изоҳлар