Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Бош консулхонаси Қозоғистонда бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистонликларга 5 июнгача Қозоғистон ҳудудида қолиш ҳолатини қонунийлаштириш ёки мамлакатни тарк этиш сўралди.

944views0replies
0

UzNews.uz

5 июнь куни Қозоғистон ҳудудида чет элликларнинг вақтинчалик бўлиш муддати тугайди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА Ўзбекистоннинг Олматадаги Бош консулхонасига таяниб.
“Қозоғистон ваколатли органларига кўра, 2021 йил 5 июнь куни республика ҳудудида чет элликларнинг вақтинчалик қолиш муддати тугайди. COVID-19 пандемияси муносабати билан хорижликларни мамлакатдан чиқиб кетишига имконият бўлмагани боис вақтинча бўлиб туриш муддатлари бир неча марта узайтирилган эди. Шу муносабат билан чет элликлар ва уларни таклиф қилган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортилишининг олдини олиш мақсадида белгиланган муддатгача Қозоғистон ҳудудида қолишни қонунийлаштириш сўралади”, - дейилади Бош консулхона хабарида.
Шуни инобатга олган ҳолда, Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати тугаган бўлса, ўзларининг яшаш жойидаги ички ишлар органларида мамлакатда қолиш ҳолатини қонунийлаштириш ёки 2021 йил  5 июндан олдин мамлакат ҳудудини тарк этишларини тавсия қилди.
944views0replies
0

Комментарии