Поиск
RUUZ

Технологии

UzAuto Motors автомобиль бозорига қайтаёган “шапка” тизими юзасидан муносабат билдирди

Қайд этилишича, бунга автомобиль саноатида кузатилаётган микрочипларнинг глобал танқислиги сабаб бўлмоқда.

1496views0replies
0

speedme.ru

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors’нинг янги автомобиллар учун катта навбатлар пайдо бўлаётгани ҳамда мазкур навбатларни “қисқартириш” эвазига автомобиль бозорига “шапка” тизими қайтаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
UzAuto Motors АЖ мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Компания изоҳига кўра, айни ватқда бутун дунё бўйлаб автомобилсозлик саноати яримўтказгичлар танқислиги билан боғлиқ қийин даврларни бошдан кечирмоқда. Микрочипларнинг глобал танқислиги бир қатор йирик автомобилсозлик корхоналарида ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишга олиб келган. 
“UzAuto Motors AЖ ушбу муаммонинг салбий оқибатларини минималлаштиришга муваффақ бўлиб, заводларнинг тўлиқ тўхтаб қолишига йўл қўймади. Бироқ, шу билан бирга айтиш жоизки, кўпчилик ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига гувоҳ бўлмоқда ва бу ўз навбатида янги транспорт воситаларини етказиб бериш муддатини узайишига сабаб бўлмоқда”, – дейилади расмий изоҳда.
UzAuto Motors шунингдек, юзага келган ҳолатдан фойдаланиб, айрим субъектлар томонидан спекулятив вазиятлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этилаётганини маълум қилди.
“Бунга қарши "Ўзавтосаноат" AЖ фаол кураш олиб бормоқда. Aгар сиз автомобиль харид қилиш вақтида маълум бир автомобиль моделини сотиб олиш бўйича шартномалар йўқлиги билан боғлиқ қонунбузарлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан компаниянинг мижозлар билан ишлаш маркази ёки прокуратура органларига мурожаат қилинг”, – деб огоҳлантирмоқда UzAuto Motors АЖ.
1496views0replies
0

Комментарии