“Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ушбу МЧЖлар раҳбарлари Жиноят кодексининг 179 (Сохта тадбиркорлик), 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Lyubaya biznes xorosha” МЧЖ 2019 йилнинг 16 августида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганди. Корхона номи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлганди.