Ташқи ишлар вазирлиги Al Jazeera телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вильчевсканинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилган.
Бунга польшалик журналист томонидан Ўзбекистон қонунчилиги бузилиши ҳолатлари сабаб бўлгани айтилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил февралда журналист кенг жамоатчиликка аккредитациядан ўтмоқчи бўлганида ТИВ ходимининг унга нисбатан шилқимлик қилганини оммага етказгани билан танилганди.
Бунинг ортидан ТИВ ходимини ишдан бўшатиб, журналистни аккредитациядан ўтказганди.
Апрель ойи бошида ИИВ журналистни ёлғон маълумотлар тарқатганликда айблаганди.