Поиск
RUUZ

Криминал

Туркиядан қалбаки $5 минг олиб кирган шахс ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирларда жиноий гуруҳ иштирокчилари навбати билан аэропорт автотураргоҳи, Яшнобод ва Юнусобод туманида қўлга олинди.

637views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Божхона ҳодимлари томонидан республика ҳудудига ҳаво йўллари орқали қалбаки валюталарни олиб киришга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида Истанбул-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган йўловчининг багажида қалбаки $5 минг борлиги аниқланган. Купюраларнинг аксариятида серия рақамлари ҳам бир хил бўлган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, аэропорт автотураргоҳида ва Яшнобод туманида жиноятга алоқадор бўлган шахслар ҳам қўлга олинган. Улардан бирининг Lacetti’си текширилганида яна сохта $5 минг борлиги аниқланди.
Юнусобод туманида эса қалбаки пулларнинг ҳақиқий эгаси уни олаётганида қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
637views0replies
0

Комментарии