Поиск
RUUZ

Происшествия

Олмалиқлик TikTok’чи қиз “Она ва бола” ҳайкали устида расмга тушди

19 ёшли қиз ҳолатдан кейин барчадан узр сўради. У жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамалиши мумкин.

1345views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2 июнь куни соат тахминан 22:00 ларда Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли Э. Сакиева “Она ва бола” ҳайкали устига чиқиб, ноўрин хатти-ҳаракат содир қилган.   
19 ёшли қиз кейинроқ ҳолат учун узр сўради. 
“Ҳайкалга чиққанимдан афсусдаман. Бунинг учун жазо борлигини билмагандим. Узр сўрайман”, - деган Э. Сакиева.
Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Э. Сакиева МЖтКнинг 183-моддасида (БҲМнинг 3 - 5 баравари миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги аниқланган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида қатор TikTok’чиларнинг ҳайкаллар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир қилиши кузатилди.
Дастлаб, самарқандлик TikTok’чи Алишер Навоий ҳайкалини мазах қилганди. Ҳайкалдан овқат сўраган 24 ёшли йигит 15 суткага қамалди.  
Бир неча кун ўтиб ушбу ҳайкалга икки йигит туфлаб кетгани тарқалди. Узр сўраган йигитларга ҳайкал тозалаттирилди.
Кейинроқ поезд тагига ётиб олган андижонлик ТикТок’чи "Мотамсаро она" ҳайкалига ҳурматсизлик қилганди.
1345views0replies
0

Комментарии