Излаш
RUUZ

Криминал

Поезд тагига ётиб олган ТикТок’чи яна ҳуқуқбузарлик қилди: бу сафар у 15 суткага қамалди — видео

У "Мотамсаро она" ҳайкалига ҳурматсизлик қилди ва яна халқдан узр сўради.

6826views2replies
0

Видеодан кадрлар

Аввалроқ поезд тагига ётиб олгани билан кенг жамоатчиликка танилган 37 ёшли TikTok’чи бу сафар Андижондаги “Мотамсаро она” ҳайкалига ҳурматсизлик қилди.
3 нафар фарзанди бор Зафарбек Кимсанов бу сафар ҳайкалнинг устига чиқиб ётган.
“Онахоннинг қучоғида ётибман. Кимлигини билмайман, сен танийсанми? Мен ҳам танимайман”, - дейди у видеода.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)  билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Зафарбек Кимсанов ҳаммадан қилган иши учун узр сўради ва қайта бундай иш қилмасликка ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январида у поезд тагига ётиб олгани акс этган видео тарқатганди.
“Қилган ишларимиздан афсусдамиз. Ёшларга бу ибрат бўлсин. Халқимиздан кечирим сўрайман, узр” - деганди ўшанда 37 ёшли ота.
6826views2replies
0

Изоҳлар