• 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2021

Ҳайдовчини онасидан сўккан ЙПХ ходими ишдан олинди — видео

Инспектор хизмат вақтида унга қаршилик кўрсатган “Ваз-2108” ҳайдовчисини сўкканди. У қатор талабларни бузгани аниқланди.

1769
0
ИИВ ЙҲХББ

12 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З. Пўлатов, З. Ғаниев ва Ш. Муродовлар тунги хизмат вақтида “Ваз-2108” ҳайдовчисини тўхтатади.  

ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган.

Автотранспорт вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатган. Шунда инспектор Ш. Муродов ҳайдовчини онасидан сўкади.

Олиб борилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ш. Муродов тегишли Низом ҳамда буйруқларни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

1769
0