• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 8 июня 2021

Юк машинаси Matiz ва Spark билан тўқнашди, 5 киши жабрланди — видео

Андижонда содир бўлган ЙТҲга маст ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

1095
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 5 июнь куни соат 19:00 ларда Андижон тумани Завроқ маҳалласида У.З. “Газ-5327” юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва “Pemco” номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олдида тўхтаб турган Matiz ва Spark билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқаро, улар орасида битта вояга етмаган шахс турли даражадаги тан жароҳати олган.

Тиббий текширувда юк автомобили ҳайдовчисининг мастлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

1095
0