Поиск
RUUZ

Назначения

Муқимий номидаги мусиқали театрга янги директор тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Aзизов вафотидан кейин ушбу лавозим вакант сифатида қолаётганди.

706views0replies
0

muqimiyteatr.uz

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу театрга директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, унга қадар ушбу театрга Ўзбекистон халқ артисти Мирза Aзизов директорлик қилаётганди. 16 апрель куни Мирза Aзизов 58 ёшида вафот этганди.
706views0replies
0

Комментарии