Излаш
RUUZ

Жамият

Театр ва кино актёри Мирза Aзизов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Aзизов 58 ёшида вафот этди.

2588views0replies
0

Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Азизов Мирза Мамаджонович бугун 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мирза Азизов юксак даражадаги мусиқали театр актёри сифатида “Юсуф ва Зулайҳо”да Фиръавн, “Фарҳод ва Ширин” да Баҳром, “Нодирабегим” мусиқали драмасида Мадалихон, “Алпомишнинг қайтиши” спектаклида Алпомиш образлари орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди. 
Актёр 1999 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 2015 йили “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлари билан мукофотланган.
2588views0replies
0

Изоҳлар