Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда “заправка”да Nexia’нинг газ баллони портлади

2002 йилда ишлаб чиқарилган автомобилнинг газ баллони ёрилиб кетган.

623views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Бугун, 9 июнь куни соат 04:35 ларда, Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган “Ишонч Стандарт” МЧЖ АГТКШда Nexia’нинг газ баллони портлади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.  
Аниқланишича, 2002 йилда ишлаб чиқарилган автомобилнинг газ баллони ёрилиб кетган. 
Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми зарарланган. 
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.  
Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида автомобилларнинг газ баллони портлаши натижасида қатор фуқаролар вафот этганди.
Хусусан, Сирдарёда Lacetti’нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши воқеа жойида ўлган, яна 3 кишишифохонага ётқизилганди.
Фарғонадаги “заправка”да эса “Жигули”нинг газ баллони портлаб кетганди.
Қашқадарёда Nexia’нинг газ баллони портлаши натижасида 2 фуқаро воқеа жойида ўлган, яна 1 киши тан жароҳати олганди.
623views0replies
0

Комментарии