Поиск
RUUZ

Общество

Россия ноқонуний юрган ўзбекистонликларнинг қолиш муддатини узайтирди

15 июндан кейин мамлакатда ноқонуний юрганларни депорт қилиш режалаштирилганди. 

850views0replies
0

migranturus.com

Россия президенти мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берувчи тегишли фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, ушбу муддатнинг сўнгги куни 15 июнга мўлжалланганди
Ноқонуний бўлиб турган мигрантлар ушбу муддатга қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали ўз ҳолатини қонунийлаштириши мумкин. 
Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган фуқароларга нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, 2020 йилда Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар ўзбекистонликларнинг мақоми қонунийлаштирилган.
850views0replies
0

Комментарии