Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда мактабларга яқин жойда сигарет сотилиши кўплиги аниқланди

61% ҳолатда сигаретлар ўйинчоқлар ва ширинликлар олдига қўйилган.

623views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 2020 йилда олиб борилган мониторинг ва текширув натижаларини маълум қилди.
Аниқланишича, сотув жойларининг 38,8 фоизи мактаблардан 200 метрдан кам бўлган масофада жойлашган. Кўчада савдо қилувчиларнинг 89 фоизи сигареталарни доналаб сотилган ёхуд савдо жойларида тамаки маҳсулоти намойишга қўйилган ҳолларнинг 61,2 фоизида бундай маҳсулот ўйинчоқлар ва ширинликлар олдига қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари рўйхати тузилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.
623views0replies
0

Комментарии