Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари рўйхати тузилади

Сигарет қутиларида эса тиббий огоҳлантиришлар ҳажми оширилади. Тегишли лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди.

1029views0replies
0

Иллюстрация

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда. 
Лойиҳада алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Унинг ижросини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда.
Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари белгиланмоқда. Тамаки маҳсулотининг истеъмол қутисига тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратилган майдон юзаси 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда. 
Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
1029views0replies
0

Изоҳлар