Поиск
RUUZ

Экономика

Жаҳон банки Ўзбекистонга солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш учун имтиёзли кредит беради

Ушбу кредит паст фоизда 30 йилгача бўлган муддатга берилади

729views0replies
0

Иллюстрация

2021 йил 16 июнь куни Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон ДСҚ оператсион самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ва мамлакат солиқ тўловчиларига янада сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳаси маъқулланди.
Лойиҳага кўра, Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонга $60 миллион миқдоридаги имтиёзли кредит амалга оширилади. 
Қайд этилишича, ушбу маблағ Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш учун жуда паст фоизда ва 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит шаклида тақдим этилади.
''Ҳукумат мамлакатдаги бизнес ва инвеститсия муҳитини яхшилаш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тизимидаги ислоҳотларга устувор аҳамият бермоқда. Янги лойиҳа ДСҚнинг фаолиятини солиқ тўловчилар манфаатлари нуқтаи назаридан такомиллаштиришга ёрдам беради'', - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли. 
Шунингдек, Мантованеллининг таъкидлашича, лойиҳа солиқ солинадиган базани кенгайтиради, бу еса ҳозирги кунда ЯИМнинг тахминан 50 фоизини ташкил этадиган иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга ёрдам беради.
Маълумотга кўра, лойиҳа учта асосий компонентни ўз ичига олади, улар ДСҚнинг операцион, институтсионал, технологик ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради, шунингдек, Ўзбекистонда солиқ қонунчилиги талабларига ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонга шаҳарларни ривожлантириш учун $100 млн, ҳудудларда сув таъминоти ва канализация хизматлари ҳамда миллий инновацион тизимни модернизация қилишга эса $289 млн имтиёзли кредит бергани ҳақида хабар берган эдик.
729views0replies
0

Комментарии