Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Жаҳон банки Ўзбекистонга $289 млн имтиёзли кредит ажратди

Ушбу пуллар ҳудудларда сув таъминоти ва канализация хизматлари ҳамда миллий инновацион тизимни модернизация қилишга йўналтирилади.

967views0replies
0

mineconomy.uz

Музокаралар якунида “Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича молиявий ва грант битимлари имзоланди. Ушбу лойиҳа учун Жаҳон банки томонидан $239 млн имтиёзли кредит, шунингдек, Швейцария давлат котибиятининг иқтисодий масалалар бўйича $7,8 млн гранти ажратилади. 
Қайд этилишича, лойиҳа якунида Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 500 мингдан ортиқ киши сув таъминоти ва канализация хизматларидан янада сифатли фойдалана олади. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида канализация-тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.
Шунингдек, “Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича молиявий битимлар имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан $50 млн имтиёзли кредит ажратилади.
967views0replies
0

Изоҳлар