Рўйхатдан ўтишда ONE ID тизимида аккаунтга эга бўлиш ва мобил қурилмага Google Fit иловасини ўрнатиш шарт. Шунингдек, иловада ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни (бўй, вазн, яшаш манзили) ҳам киритишингиз зарур.
Илованинг “Созламалар” бўлимида “Ҳамён маълумотлари” орқали электрон карта рақамини олиш мумкин.
Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.
1 миллион сўмгача мукофот
10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларнинг электрон ҳамёнига 3 минг сўм туширилади.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
– туман (шаҳар) бўйича – 300 минг сўм;
– вилоятлар бўйича – 500 минг сўм;
– республика бўйича – 1 млн сўм берилади.