1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10542.66 1 EUR = 12826.20 1 RUB = 142.58
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
1 май, 10:56 2709 2

Пиёда юрганга 3 минг сўм: мобил иловадан фойдаланиш тартиби маълум қилинди

Бунда энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда туман (шаҳар) бўйича – 300 минг сўм, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича – 500 минг сўм, республика бўйича эса 1 млн сўм тўланади. 
Пиёда юрганга 3 минг сўм: мобил иловадан фойдаланиш тартиби маълум қилинди
Фото: Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистонда бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бунда ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:

– туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
– вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
– Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.
Изоҳлар
  • Abror Mamarasulov
    Abror Mamarasulov 1 май, 12:08

    id.egov.uz saytida hech qanaqa ma'lumot yo'q-ku! Iltimos aniq ma'lumot yozinglar! Yoki qanday ulanish yo'riqnomasini ko'rsating!

  • W012OA
    W012OA 1 май, 11:16

    Бу кандей ишлайди id.egov.uz да маълумот бу хакида йук.

Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар