“Пахтакор” клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев энди жамоадагиларнинг маоши ортиқ сир бўлмаслиги ҳақида хабар бергандик.
“Пахтакор” клуби Матбуот хизмати асосий таркибдаги футболчилар, мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадларини маълум қилди.
Клуб бош мураббийи, голландиялик Питер Хюистра йилига 350 мминг евро ишлаб топса, ёрдамчиси Гоча Ткебучава 100 минг евро олади. Жамоа бош директори Д. Адисман 588 млн сўм йилига ойлик маош олади.
Футболчиларнинг аксарияти йилига 153 млн 120 минг сўм олади. Ушбу рақам ўйин давомида кўрсатган натижаларига қараб ошиб боради. Масалан, Егор Кримец 4 млрд сўм мукофот пули олади.
Легионер футболчиларнинг ҳам ойлиги юқорилигини кўриш мумкин. Драган Черан 325 минг доллар ишлаб топса, Эрен Дердийок йилига нақ 1,3 млн евро олади.
Қайд этилишича, маошларнинг аксарият қисми ҳомийлар томонидан қопланади.