Излаш
RUUZ

Спорт

“Пахтакор” футболчиларининг қанча ишлаб топиши ортиқ сир бўлмайди

Клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоа аъзолари билан учрашди.

1052views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими, “Пахтакор” футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб аъзолари ва мураббийлари билан Қибрайдаги машғулотлар базасида учрашди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, клуб олдида турган молиявий мажбуриятлар шу кунларда ижобий ҳал этилган. Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 млрд сўм ҳисобидан футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорлик тўланган.
Пойтахт ҳокими энди клуб фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилишини таъкидлади. 
Футболчилар ишлаб топадиган маблағлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади. 
“Бу айни пайтда катта футбол арафасида турган ёшларда профессионал футболчи бўлиш иштиёқининг ўсишида, клуб аъзолари ўртасида эса соғлом рақобат юзага келишида ижобий аҳамият касб этади”, - дейилади хабарда.
1052views0replies
0

Изоҳлар