Поиск
RUUZ

Спорт

Осиё чемпионати: Ўзбекистон таэквондо бўйича ўз рекордини янгилади

Ливанда ўтказилган мусобақада Ўзбекистон термаси 10 та медаль билан 2-ўринни эгаллади. 

700views0replies
0

МОҚ

Бугун Байрут шаҳрида ўтказилган таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада 10 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади, дея хабар берди МОҚ Матбуот хизмати.  
Ливандаги мусобақада 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронзага эга чиққан ўзбекистонлик таэквондочиларнинг Осиё чемпионатларида медаллар сони ва сифати бўйича қайд этган энг яхши натижаси сифатида тарихга кирди. 
Якуний ҳисобда ўзбекистонликлар 13 та медаль ютган Жанубий Кореядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Шоҳсанам Aъзамова мусобақада қизлар орасида “Энг яхши таэквондочи” деб топилди. 
Совриндор бўлган спортчилар рўйхати қуйидагича:
Олтин медал:
-53 кг: Чарос Қаюмова;
-62 кг: Феруза Содиқова;
-63 кг: Нияз Пўлатов.
Кумуш медал:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
Бронза медал:
-68 кг: Жасур Жайсунов;
-46 кг: Шоҳсанам Aъзамова;
-74 кг: Шаҳбоз Тусматов;
-80 кг: Никита Рафалович;
-87 кг: Шуҳрат Салаев;
+80 кг: Шоҳруҳ Ражабов.
700views0replies
0

Комментарии