Поиск
RUUZ

Происшествия

Россияда самолёт қулади: қурбонлар бор – видео

Авиаҳалокат Кемерово вилоятида 19 июнь куни содир бўлган.

1858views0replies
0

Breakingmash

Россиянинг Кемерово вилоятида икки двигателли L-410 самолёти қулаб тушиши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сибир авиация қидирув-қутқарув марказига таяниб Kommersant.ru нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича,19 июнь куни Кемерово вилоятида икки двигателли  L-410 самолёти учиш вақтида қулаб тушган. Натижада, самолёт бортида бўлган тўрт нафар инсон ҳалок бўлган. Шунингдек, яна саккиз киши жароҳат олган. 
“L-410 самолёти Танай аэродромидан учиб чиқиб, чап тoмони билан қулади. Самолётда 17 нафар парашютчи бўлган.Уларнинг тўрт нафари ҳалок бўлиб, саккиз нафари яраланган“, - деган ТАСС қидирув-қутқарув маркази.
Қайд этилишича, ҳалокатга двигателнинг ишдан чиқиши сабаб бўлган.
1858views0replies
0

Комментарии