ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчасида Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б. Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланишда давом этган.
Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг устига автомобилни бошқарган. Автомобиль капотига осилиб қолган И. Бобобеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.
Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат бўйича билдирги орқали раҳбариятга маълум қилган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Жорий йил январида Тошкентда Nexia ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотда "сайр қилдирганди".
Бухорода ЙПХ ходимини Tiko капоти устида “сайр қилдирган” ҳайдовчи 15 суткага қамалганди.