Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида “сайр қилдирди” — видео

Қоидабузар ҳайдовчи қўлга олиниб, автомобили вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

1432views0replies
0

Видеодан кадрлар

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 4 январь куни соат 10:15 ларда, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходими “Нексия” ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини берган.  
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. 
Миробод тумани, А. Темур ва С. Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган.
1993 йилда туғилган Б.И.га нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 135 ва 194-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомобиль ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари давом этмоқда.
1432views0replies
0

Изоҳлар