Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонга COVID-19’га қарши 526,5 минг доза вакцина олиб келинди

Шу билан мамлакатда эмлаш бошлангандан бери келтирилган вакцина миқдори 29 млн 214 минг 488 дозани ташкил қилмоқда.

181views0replies
0

ССВ

ССВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 18 октябрь куни Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 минг 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTech'нинг умумий миқдори 1 млн 726 минг 500 дозага етди.
Маълумот учун, бундан аввал ушбу вакцинадан 1 млн 200 минг доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларнинг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилгани ҳақида хабар бергандик.
181views0replies
0

Комментарии