• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Коронавирус 24 июн 2021

Ўзбекистонда COVID-19’нинг “ҳиндча” штамми аниқланиши бўйича якуний хулосага келинмаган

Нурмат Отабеков “ҳиндча” штамм бўйича изоҳ бериб, аҳоли янги штамм кириб келгандагина жиддий эътибор беришга одатланиб қолганини танқид қилди.

626
0
Инновацион ривожланиш вазирлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарларга изоҳ берди.

Унга кўра, дастлабки лаборатор теширув натижалари “ҳиндча” штаммни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда. Аммо тўғри хулосага келиш учун якуний таҳлилларни тўлиқ ўрганиб чиқиш зарур.

“Юртимиз аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келадиган бўлса, бунга жиддий эътибор беришга одатланиб қолди. Эсласак, бундан аввал мамлакатимизда “COVID-19”нинг “британча” штамми илк бор аниқланганда ҳам айнан мана шундай муносабатлар, шу каби шов-шувларнинг гувоҳи бўлганмиз”, - дейди Нурмат Отабеков.

626
0