Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиши тақиқланган мансабдорлар рўйхати тузилади

Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

1004views0replies
0

president.uz / Иллюстрация

Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, Адлия вазирлиги Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан 2021 йил 1 октябргача:
—  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рўйхатини белгилаш бўйича таклифларни;
—  коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Эслатиб ўтамиз, порахўр амалдорлар рўйхати тузилиши ва раҳбар кадрларнинг мажбурий ротацияси шакллантирилиши маълум қилинганди.
1004views0replies
0

Комментарии