Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда порахўр амалдорлар рўйхати ва раҳбар кадрларнинг мажбурий ротацияси шакллантирилиши режалаштирилмоқда

Мансабдор шахсларнинг даромадларини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилиши кутилмоқда.

998views0replies
0

Иллюстрацияt.me/andpress / Иллюстрация

Коррупцияга қарши кўрашиш бўйича ҳужжатлар тайёрланиб, яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларда қуйидагилар назарда тутилади:
—  коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Унга киритилганларга бир қатор чекловлар ўрнатилади;
—  2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади;
Декларация қилиш тизими доирасида:
а) мол-мулкнинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш шарти фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилади;
б) декларацияни тақдим этишдан бош тортиш ва нотўғри маълумот киритиш давлат хизматидан бўшатиш ва жавобгарликка тортишга асос бўлади;
в) давлат хизматчиларига хорижда банк хисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.
—  манфаатлар тўқнашуви деб ҳисобланадиган ҳолатлар белгиланади, уларга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади;
—  коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Бунда,
а) коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаб, бундай жиноятлар учун жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
б) декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик ва манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарликни белгилаш.
—  кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини ҳар 5 йилда ротация қилиш механизми киритилади;
—  коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш мақсадида қуйидаги қонунлар тайёрланиши белгиланмоқда:
Бунда,
а) “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги;
б) “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги;
в) “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги;
г) “Учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суришни (лоббистик фаолиятни) чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари.
—  2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланмоқда (дастур назарда тутилаётган вазифаларни манзилли ижро этишни таъминлашга қаратилган 65 та аниқ чора-тадбирлардан иборат).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
998views0replies
0

Изоҳлар