Оҳангарон туманида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган "Олмалиқ тоғ металлургия комбинати" АЖ фабрикаси ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Оҳангарон тумани ОКМК ишчиси А.И. Ж.Р. ва яна 3 нафар фуқарони "Калмакир" конига ишга киритиб қўйиш эвазига $6 минг сўраган.
У сўралган пулларнинг $1 600 ни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.