Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда "огнетушитель"ни портлатган йигитлар қамоққа олинди

Мазкур ҳодисага даҳлдор бўлган 13 нафар шахсларга нисбатан айблов эълон қилинди.

452views0replies
0

ИИВ

Жорий йилнинг 1 январь тунги соат 00:45 атрофида Тошкент шаҳрида "огнатушитель" портлагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлими бошқармаси жиноят иши қўзғатди.
Аниқланишича, пойтахтлик йигит таниши билан боғланиб, ундан қўлбола усулда ясалган портлагични топиб беришни сўраган.
"Ўша куни йўлнинг ўртасига чиқиб мосламани жойлаштирдим. Мосламани ўзим ёқдим. Мослама ёнганидан кейин, орадан 15 сония ўтгач портлади", - деди "огнатушитель"ни портлатган йигит.
Ушбу ҳодиса орқали жиддий жароҳат олган йигит воқеа қандай бўлганини маълум қилди.
"Ўша куни йўлнинг ўртасига кўплаб одамлар йиғилди. Одамлар кўплиги боис "ўт ўчириш" мосламасини ким қўйганини кўрмадим. Мен салют деб ўйлагандим. Кучли портлаш бўлди, нима бўлганини сезмадим. Ёнимдаги бир йигит оёғинг қонаяпти, деб айтди. Кейин мени шаҳар 1-сонли шифохонага олиб келишди", - деди жабрланганлардан бири.
Воқеа бўлган куни шаҳар 1-сонли шифохонасига 3 нафар жабрланувчи мурожаат қилган.
"Беморга шошилинч равишда ўнг оёқ панжаси 2, 3, 4 ва 5 бармоқларининг реплантация қилиш операцияси бажарилди. Ҳозирги даврда бемор микрохирургия бўлимида стационар тарзда даволанмоқда", - деди микрохируркия бўлими мудири.
Жабрланганларнинг икки нафари уй шароитида, бир нафари эса шифохонада даволанмоқда.
Олиб борилаётган тергов тезкор ҳаракатлари давомида мазкур ҳодисага даҳлдор бўлган 13 нафар шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб ЖпКнинг 221-моддаси таркибида қамоқ билан боғлиқ эхтиёт чораси қўлланилди. Уларнинг 5 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди ва яна 5 нафари маъмурий жаримага тортилди.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 250-моддаси (портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғалитган ва айбдор шахсларга нисбатан қамоққа олиш эхтиёт чораси қўлланилган. Мазкур ЖКга асосан айбдор шахслар 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.
452views0replies
0

Комментарии