ССВ хабарига кўра, 2021 йил 5 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 496 нафарни ташкил қилган.
Вазирлик илк бор пневмонияга чалинганлар сонини COVID-19 статистикаси билан қўшиб маълум қилди. Қайд этилишича, 5 июль куни 172 киши пневмонияга чалинган.
Коронавирус бўйича янги касалланиш ҳолатлари энг кўп Жиззах (45), Самарқанд (49), Тошкент (54) вилоятлари ва Тошкент (148) шаҳрида аниқланган. Кеча кун давомида 281 нафар бемор соғайиб, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.