Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда сохта диплом ясаб сотувчилар қўлга олинди

Ушланганлар ичида умумтаълим мактаби директори ва касб-ҳунар мактаби "замдиректори" ҳам бор.

194views0replies
0

Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Пахтакор тумани “Оқбулоқ” МФЙда яшовчи фуқаро харидордан 400 АҚШ доллари олиб, ваъда қилинган дипломни бераётган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Аниқланишича, сотувчи дипломни ўзига олдиндан таниш бўлган Пахтакор туманидаги ўрта умумтаълим мактаби директоридан 300 АҚШ долларига, у эса ўз навбатида шу ҳудуддаги касб-ҳунар мактаби директори ўринбосари вазифасида ишловчи шахсдан 200 АҚШ долларига сотиб олган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида Жиззах шаҳрининг “Заргарлик” маҳалласида яшовчи фуқаро қалбаки диплом ва иловаларни тайёрлаб, унга муҳр ва имзолар билан ишлов берганлиги аниқланди. Ушбу шахснинг яшаш манзилидан компьютер ва қоғоз чиқариш қурилмаси ҳужжатлаштириб олинди.
Тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Энди улар қонун олдида жавоб беришади.
194views0replies
0

Комментарии