Поиск
RUUZ

Политика

Тўқаев Қозоғистонга янги бош вазир тайинлади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Алихан Смаиловни бош вазир этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

227views0replies
0

Akorda.kz

Қосим-Жомарт Тўқаев Aлихон Смаиловни республика бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Aввалроқ Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутатлари бош вазир лавозимига бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Смаилов номзодини маъқуллаган эди.
Мажлис раиси Нурлан Ниғматулин таъкидлашича, овоз беришда 89 нафар депутат қатнашди ва депутатларнинг барчаси Смаилов номзодини қўллаб-қувватлади.
"Смаилов Aлихан Aсханович Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлансин", — дейилади президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фармон матнида.
227views0replies
0

Комментарии