Таксичилик фаолияти билан билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида фаолиятларини амалга ошириш учун (фаолиятни республиканинг қайси ҳудудида амалга оширишидан қатъи назар) 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Музаффар Назаров маълум қилди.
Якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 245 минг сўм) ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Шунингдек, 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлардан давлат божи ундирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЯТТга такси хизматини кўрсатишига рухсат бериш бўйича президент қарори имзоланган эди.