Излаш
RUUZ

Жамият

ЯТТга такси хизматини кўрсатишига рухсат берилди — президент қарори

Жисмоний шахслар таксичилик билан расмий шуғулланишлари учун ЯТТ очиб, лицензия варақаси олишлари ва йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлашлари шарт.

2476views0replies
0

UzNews.uz

Президент 7 май куни “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.  
Унга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади.
Лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт бўлади.
Якка тартибдаги ташувчилар “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
Якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди.
Якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 245 минг сўм) ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар.
Ўтган йил декабрида Давлат солиқ қўмитаси вакили таксичилар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаётганига изоҳ берганди.
2476views0replies
0

Изоҳлар