Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда инспектор ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео

Пойтахт ИИББ ҳолат қандай содир бўлганини маълум қилди.

1679views0replies
0

Видеодан кадрлар

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўар, бугун, 8 июль куни соат тахминан 10:40 ларда Шайхонтоҳур туманида яшовчи 49 ёшли Дилмурод М. 102 рақамига қўнғироқ қилиб, отаси – 86 ёшли Абдуфаттоҳ М. маст ҳолатда уйда жанжал кўтараётганини маълум қилиб, ёрдам сўраган.
Ҳодиса жойига етиб келган Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори майор Улуғбек Яхшибоев 86 ёшли Абдуфаттох М.ни ИИБга олиб бориб ҳолатни батафсил ўрганмоқчи бўлади. 
Шу пайт жанжалга қўшнилар аралашишган ва вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмаган қўшнилар нотўғри хулоса чиқариб, инпсекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилишган ва профилактика инспектори билан жанжаллашишган ва хизмат кийимига шикаст етказишган.
Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.
Профилактика инспекторига нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинлаган. Унинг ҳаракатлари ўрнатилган тартиб қоидаларга мослиги тўлиқ ўрганилиб, қонуний баҳо берилади.
1679views0replies
0

Комментарии