Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда тиббиёт бирлашмаси амалдорлари қарийб 315 млн сўмни “ҳазм қилгани” аниқланди

Улар бюджет пулларини 4 йил давомида талон-тарож қилиб келган.

11660views0replies
0

t.me/andpress

Сурхондарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан Термиз тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари бюджет пулларини талон-тарож қилгани аниқланди.  
2017 йил сентябрдан 2021 йилнинг майига қадар бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича ўтказилган текширишда мансабдор шахслар томонидан 7 та ҳолатда жами 313 млн 655 минг 223 сўмни иш ҳақи ва мукофот пули сифатида чиқим қилиб, тўлов қайдномаларига ходимларнинг имзоларини қалбакилаштириб, ҳақиқатда пул маблағини уларга бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолатлар бўйича 10 июль куни туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов давомида шифокор, ҳамшира ва фаррошлар туман прокуратурасига чақирилмаган ва терговчи тазйиқи остида жавобгар шахсларни кечириш сўралгани ўз тасдиғини топмади.
11660views0replies
0

Комментарии