• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 октября 2021

Пойтахтдаги метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади

Мазкур майдончалар тадбиркорларга электрон аукцион орқали ижарага берилади. Шунингдек, метрополитен борасида қилинадиган янгиликлар айтилди.

232
0
UzNews.uz

АОКАда “Тошкент метрополитени” ДУК мутасаддилари иштирокида брифинг ташкил қилинди.

Унда қайд этилишича, йил охиригача Тошкент метрополитени учун 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. 

Шунингдек, замонавий реклама воситалари (электрон дисплей) ўрнатилиши ҳисобига рекламалар сони 3-4 баробарга оширилади. Ер ости ва ер усти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади ва тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.

Таъкидланишича, 2021 йил 1 сентябрдан Чилонзор йўналиши 3 дақиқа ва Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи марта 4 дақиқада ишлаш ташкил қилиниши эвазига йўловчиларни манзилга етказиш вақти 30 фоизга қисқартирилди.

232
0