Поиск
RUUZ

Реклама

Денгизга учиб кетамиз: Asialuxe Travel барча йўналишларга кузги чегирмалар эълон қилади

Кузнинг авжига чиққан вақти – узоқ кутилган саёҳатга жўнаб кетиш учун идеал вақт. Агар совуқ ҳаво ва ёмғирни қуёш, пляж ва «Барчаси киритилган» тизимга алмаштиришни истасангиз, унда ушбу мақолани ўқишингиз шарт.

508views0replies
0

Asialuxe Travel миллий туроператори ушбу кузда учиб кетиш мумкин бўлган жойлар учун максимал даражада туширилган нархлар билан эксклюзив йўлкўрсаткич тайёрлади.
Анталия 9,4 млн сўмдан бошлаб
Ҳозирда Анталияда бахмал мавсум авжида. Ёзга қараганда одамлар анча кам ва денгиз суви ҳали ҳам юқори ҳароратни сақлаб турибди. Йилнинг шу вақтида дам олиш энг қулай ва фойдали ҳисобланади, чунки кўпчилик меҳмонхоналар яшаш нархларини пасайтиради.
Бундан ташқари, Анталия меҳмонхоналари ўз ҳудудидаги турли ўйин-кулгилар билан машҳур. Иситиш тизимига эга бассейнлар, бўшаштирувчи СПА, машҳур кишилар чиқадиган концертлар ва ҳатто шопинг-марказлар — бу Анталиядаги ўйин-кулгининг фақатгина бир қисми.
Севимли «Барчаси киритилган» ва «Ультра барчаси киритилган» концепцияларни ҳам қайд этиб ўтишимиз керак. Егуликлар ва ичимликлар, мутлақо барчаси истаган вақтингизда - буларнинг ҳаммаси туристик тўплам нархига киритилган.
Анталияга туристик тўпламларни қуйидаги саналарга банд қилиш мумкин:
Анталияга 25 октябрдан 4 ноябрга қадар бўлган туристик тўплам нархи бир нафар вояга етган киши учун 9,4 млн сўмдан бошланади.
Нархга Тошкент – Анталия – Тошкент йўналишидаги эконом даража авиачиптаси, гуруҳли трансфер, «Барчаси киритилган» тизими бўйича овқатланиш, Larissa Beach Club Side меҳмонхонасида яшаш ва COVID-19 билан касалланиб қолсангиз, харажатларни қоплайдиган суғурта киради.
Шарм-эль-Шейх 8,1 млн сўмдан бошлаб
Кузги Шарм-эль-Шейх – бу Мисрда бахмал мавсумнинг авжига чиққан вақти. Бу вақтда сиз бу ерга ҳеч бўлмаса бир марта келишингиз керак. Кўплаб мавсумий мевалар, севимли фрешлар, қулай об-ҳаво ва Қизил денгиз гўзаллиги.
Бу сифат ва нарх бир-бирига мувофиқ бўлишини истайдиганлар учун ажойиб танлов бўлади. Бу ерда таниқли меҳмонхона тармоқларининг нархлари бошқа мамлакатлардагига қараганда анча паст. Севимли «Барчаси киритилган» концепция ҳам мавжуд. Егулик ва ичимликлар 24/7 тартибида мавжуд бўлади.
Шарм-эль-Шейхга турларни қуйидаги саналарга банд қилиш мумкин:
Шарм-эль-Шейхга 24 октябрдан 3 ноябрга қадар бўлган туристик тўплам нархи бир нафар вояга етган киши учун 8,1 млн сўмдан бошланади.
Нархга Тошкент – Шарм-эль-Шейх – Тошкент йўналишидаги эконом даража авиачиптаси, гуруҳли трансфер, «Барчаси киритилган» тизими бўйича овқатланиш, Sharm Inn Amarein 4* меҳмонхонасида яшаш ва COVID-19 билан касалланиб қолсангиз, харажатларни қоплайдиган суғурта киради.
Мальдив 26,3 млн сўмдан бошлаб
Бу жойни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ. Оролларга бир марта ташриф буюрганингиздан кейин, у жойларга яна ва яна боргингиз келаверади. Ахир бу ерда дунёдаги энг зўр пляжлар мавжуд. Оппоқ қум, шаффоф океан, ҳайратланарли қуёш ботишлари ва ажойиб таомлар. Орзулар амалга ошиши керак!
Ҳар бир орол-меҳмонхона бўшаштирувчи СПАдан бошлаб, экстремал сув спорт турларигача бўлган кўплаб ўйин-кулгиларни таклиф қилади. Шунингдек, оролларда «Барчаси киритилган» овқатланиш тизими амал қилади, ҳайратланарли оролларга 7 ноябрдан йўлга қўйиладиган Тошкент – Мале – Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри рейсларда етиб олиш мумкин.
Мальдив оролларига туристик тўпламларни қуйидаги саналарга банд қилиш мумкин:
Мальдив оролларига 7 ноябрдан 14 ноябрга қадар бўлган туристик тўплам нархи бир нафар вояга етган киши учун 26,3 млн сўмдан бошланади.
Нархга Тошкент – Мале – Тошкент йўналишидаги эконом даража авиачиптаси, гуруҳли трансфер, «Барчаси киритилган» тизими бўйича овқатланиш, Fun Island Resort and Spa меҳмонхонасида яшаш ва COVID-19 билан касалланиб қолсангиз, харажатларни қоплайдиган икки кишили суғурта киради.
Юқорида айтиб ўтилган рейсларнинг барчаси санитар-эпидемиологик нормаларга риоя қилган ҳолда, қулай, чиройли ва кенг самолётларда амалга оширилади.
Компания сайти ёки телефон рақами орқали туристик тўпламлар ва авиачипталар нархлари билан танишиш ва уларни олдиндан банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, +998712017777. Шунингдек, Мальдив ороллари, Анталия, Шарм-эль-Шейх, Дубай ва Истанбулга бўлган турларни шаҳарнинг барча туристик агентликларида буюртма қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда Asialuxe Travel миллий туроператорининг учта офиси фаолият юритмоқда. Сиз ўзингизга яқин жойлашган офисларнинг бирига ташриф буюришингиз мумкин. Asialuxe Travel миллий туроператорининг маҳсулотлари www.asialuxe.uz сайтида ҳам мавжуд.
Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз.
Манзил: Саид Барак кўчаси, 24 (бош офис), Афросиёб кўчаси, 35 (Ойбек метро бекати), Жангоҳ массиви, Ц15, 9-уй, 3-офис, Чилонзор, 1-квартал, 25-уй, 18-офис
Сайт: www.asialuxe.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
508views0replies
0

Комментарии