Поиск
RUUZ

Коронавирус

Қаторасига учинчи кун: COVID-19 бўйича суткалик антирекорд яна янгиланди

Касаллик бўйича жорий йилги антирекорд яна ўзгарди.

1332views0replies
0

Наманган вилояти ССБ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаторасига учинчи кун Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича йил бошидан бери суткалик антирекорд янгиланганини маълум қилди.
20 июль ҳолатига 698 нафар фуқарода COVID-19 аниқланиб, инфекция қайд этилганлар сони 121329 нафарни ташкил этмоқда.
Энг кўп янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон (86), Жиззах (87), Наманган (32), Самарқанд (65), Сурхондарё (84), Фарғона (58), Тошкент (79) вилоятларида ҳамда Тошкент (110) шаҳрида рўйхатга олинган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 478 нафар кишида пневмония аниқланди. Кеча кун давомида 495 нафар бемор соғайди. Аммо 4 нафар бемор вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, 18 ва 19 июль кунлари ҳам йил бошидан бери энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилганди.
1332views0replies
0

Комментарии